DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА 2020 ЙИЛ 1 ИЮЛЬ ҲОЛАТИГА КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАЪРИФИ

БОҒОТ ТУМАНИДА 2020 ЙИЛ 1 ИЮЛЬ ҲОЛАТИГА КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАЪРИФИ

БОҒОТ ТУМАНИДА 2020 ЙИЛ 1 ИЮЛЬ ҲОЛАТИГА КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАЪРИФИ Барчамизга маълумки, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларидан фойдаланишни жадал рағбатлантирилмоқда. Бугунги кунда ушбу борада қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси маъқулланиб, ушбу чора-тадбирларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб хаётга тадбиқ қилинмоқда.Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жамиятимизда рўй бераётган муҳим ўзгаришлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларини мустақил бошлашига ва бизнесини ривожлантиришига муҳим пойдевор бўлади.Бу ўз навбатида, тадбиркорларнинг ва мамлакатимизга кириб келаётган инвестицияларни янада кўпайишига ва айни дамда қўшимча иш ўринларини вужудга келишига, фуқароларнинг турмуш даражасини янада оширишига хизмат қилади.Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра Боғот туманида 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 1221 тага етди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,0 % ошган ва фаолият кўрсатаётганлари сони эса 1123 тани ташкил қилди бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 237 тага ёки 26,7 % га ошган.Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 26,4 %), саноат (13,9 %), қурилиш (6,0 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (17,5 %) соҳаларига тўғри келади.Корхоналар ва ташкилотларнинг умумий сонида фаолият кўрсатаётган субъектларнинг улуши 92,0 % ни, шу билан бирга фаолият кўрсатмаётганларнинг улуши 8,0 % ни ташкил этганлигини кўрсатмоқда. Туманимизда 2020 йил 1 июль ҳолатига 910 та тижорат шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан хусусий корхоналар – 203 та, оилавий корхоналар – 204 та, масъулияти чекланган жамиятлар –486 ва 17 тани бошқа тижорат корхоналари ташкил этади.Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар-хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий ҳуқуқий шакллари бўйича асосий қисми масъулияти чекланган жамиятлари хиссасига тўғри келади. Бу кўрсаткичлар йилдан йилга ўсиб бормоқда ва бу маълумотларни статистик рақамларда кузатиш мумкин.Жумладан, туманда 2020 йилнинг январь-июнь ойларида жами 220 та янги корхоналар ва ташкилотлар олинган бўлиб, ёки 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 42 тага кўпайган.Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг катта улуши қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 40,9 % ни , савдода 24,1 %, саноатда 16,4 %, яшаш ва овқатланиш ҳизматлари 4,5 % ташкил этди.Маълумот тариқасида: туманимизда янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлар сони (фермер ва дехқон хўжаликларсиз) 2015 йилда 28 та, 2016 йилда 23 та, 2017 йилда 31 та,2018 йилда 50 та, 2019 йилда 173 та ва бугунги кун ҳолатига 218 тани ташкил қилди.2020 йил 1 июль ҳолатига туманимизда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг сони 907 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,8 % га ошган. Фаолият кўрсатаётган жами 907 та кичик тадбиркорлик субъектларининг 297 таси (32,7 %) – савдода, 155 таси (17,1 %) - саноатда, 67 таси (7,4 %) - қурилишда, 195 таси (21,5 %) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида, 45 таси (5,0 %) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида, 40 таси (4,4 % ) - ташиш ва сақлашда, 15 таси (1,7 %) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда, 7 таси (0,8 %) - ахборот ва алоқа соҳасида, шунингдек 86 таси (9,5%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади.Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турларига тўғри келади.Шунингдек, энг кам улуши эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар ҳамда ахборот ва алоқа фаолият турларига тўғри келади.Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар. 2020 йил 1 июль ҳолатига фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 8 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 тага ёки 33,3 % га ўсган. Шунингдек, Хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 7 таси қўшма корхоналар ва 1 таси хорижий корхона ҳисобланади.Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини жадал ривожлантириш борасида қатор ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда рақобатбардошлик муҳитини яратиш мақсадида чет эллик сармоядорларга юртимиз бозорига кириб келишлари ўз фаолиятларини олиб боришлари учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда.Бунинг натижасида кейинги йилларда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар йилдан йилга сони кенгайиб бораётганлигини статистик рақамларда ўз аксини топган. Боғот туманида фаолият кўрсатаётган 8 та хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари бўйича олиб қарайдиган бўлсак, 3 таси (37,5 %) саноат, 3 таси (37,5 %) савдо, 2 таси (25 %) қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳиссаларига тўғри келади. Шундан кўриниб турибдики, фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми саноат ва савдо фаолият турига тўғри келади.Шунингдек, энг кам улуши эса қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги фаолият турларига тўғри келади.Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 26 апрелда қабул қилинган 327-сонли “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни кучга киргандан бошлаб, Республикамизда оилавий корхоналар фаолиятини ташкил этишда, корхона ҳуқуқини муҳофаза қилишда ва фаолиятини юритишда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилди.Бунинг натижасида, оилавий корхоналар сони кўпайиб мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида ижобий улушига эга бўлиб бормоқда.Туманимизда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони - 2020 йил 1 июль ҳолатига 231 тани ташкил этиб, улардан 204 таси ёки 88,3 % фаолият юритади. Боғот туман статистика бўлими бошлиғи             М.Худайберганов,
27-07-2020, 01:35
Вернуться назад