МАХАЛЛА ЖАМОАТ ФОНДИ
МАХАЛЛА ЖАМОАТ ФОНДИ
Туманда жами 43 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 27164 та хонадонда 38566 оила мавжуд бўлиб, 158163 нафар киши истиқомат қилади ва ўртача 1 кв км га 36 кишидан тўғри келади. Туманда яшовчи 158163 нафар аҳолининг 155412 нафари (98,3%) ўзбеклар, 1408 нафари (0,9 %) туркманлар, 301 нафари (0,2 %) қорақалпоқлар, 237 нафари (0,15 %) татарлар ва 805 нафари (0,5 %) бошқа миллат вакилларини ташкил қилади. Туманда яшаётган аҳолининг 79270 нафари (50,1%) эркаклар ва 78893 нафари (49,9 %) аёлларни ташкил қилади. 2018 йил туманимиздан 20 нафар зиёратчилар муборак “Умра” зиёратини адо этдилар. Зиёратчиларни сафарга кузатиш хамда кутиб олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилди хамда зиёратчиларимиз сафарларини кўнгилдагидек адо этдилар. “Ҳаж” зиёратига бориш учун рўйхатда турган фуқаролар 902 нафарни ташкил қилиб, шундан туманга 2019 йил “Ҳаж” зиёрати учун 19 нафар, заҳирага 19 нафар қилиб белгиланганлиги ва шунга асосан тумандан 2019 йил “Ҳаж” зиёратига навбати келган фуқаролар билан ўтказилган суҳбатда фуқароларнинг жамиятдаги тутган ўрни, жамоат ишларидаги фаоллиги, фарзандларининг тарбияси, соғлигининг даражаси ва бошқа масалаларни эътиборга олиб ўтказилганлигини такидлаб ўтилди. Маҳалларда кўпни кўрган, ёши улуғ, “Хаж” ва “Умра” зиёратларини адо этган нуронийларга шу маҳалладаги тарбияси оғир, диний экстримизм оқимига адашиб кириб қолган ва авф этилган фуқароларни бириктириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилган ҳамда улар билан домий сухбатлар ўтказиб келинмоқда.
12-02-2019, 11:56
Вернуться назад