ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА
Тасдиқланган жадвалга асосан, Боғот туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири томонидан Енгил саноат касб-хунар коллежи биносида туман ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда «Гулшан», «Нурли маскан», «Обод» маҳалла фуқаро йиғини раислари ва шу маҳаллаларда фаолият кўрсатаётган 35 нафар тадбиркорлар иштирок қилдилар. Иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир фармони, ҳукумат қарорлари ва амалга оширилган ишлар тўғрисида тушунтиришлар берилди. Шунингдек, сайёр қабулда 11 та тадбиркор тамонидан ер ажратиш, банк кредити ва бошқа масаллар бўйича мурожаат билдирилиб мурожаатларнинг 9 таси жойнинг ўзида мутасадди ташкилотлар томонидан ҳал қилинди ва қолган 2 таси кўриб чиқиш учун тегишли ташкилотларга жўнатилди.
3-03-2020, 05:47
Вернуться назад