DataLife Engine / ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ЧИРОЙЛИ ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ БИЛАН ЧИРОЙЛИ ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев ҳамда Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевлар Янги йил байрами муносабати билан умри давомида бор билимини ва тажрибасини туманимизнинг ижтимоий- иқтисодий ривожланишига бахшида этган ва туман иқтисодиётига муносиб ҳисса қўшиб яшаган, бугунги кунда нафақага чиққан отахону онахонлар билан байрам арафасида 2021 йилни сарҳисоб қилишиб самимий суҳбатлашдилар. Суҳбат давомида 2022 йилга белгиланаётган галдаги режалар ҳақида отахонлар ўз фикрларини билдирдилар. Кекса авлод вакиллари давлатимиз раҳбарининг ҳамда ҳокимларнинг эътиборидан миннатдор эканликларини билдирдилар. Суҳбат якунида Президентимиз соғ-омон бўлишларини, юртимиз тинчлигини тилаб дуо қилдилар. Ҳалол меҳнатлари эвазига обрў қозониб кексалик гаштини сураётган нуронийларига байрам совғалари улашилмоқда. Туманимизда байрам совғаси улашиш тадбири давом этмоқда. Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
31-12-2021, 12:04
Вернуться назад