DataLife Engine / «ДЕҲҚОНКИ, ДОНА СОЧАР, ЕРНИ ЁРМОҚ ИЛА РИЗҚ ЙЎЛИН ОЧАР»

«ДЕҲҚОНКИ, ДОНА СОЧАР, ЕРНИ ЁРМОҚ ИЛА РИЗҚ ЙЎЛИН ОЧАР»

Боғот тумани фаоллари иштирокида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш, ёпиқ ва очиқ майдонларда маҳсулот етиштириш масалалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.Йиғилишда Боғот тумани фермер ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси И.Рахимов, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла оила масалалари бўйича бўлим бошлиғи Э.Рўзметовлар қатнашиб, йиғилиш қатнашчиларига мамлакатимизда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш, ер майдонларидан унумли ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш юзасидан тушунтириш ўтказдилар.Йиғилишда ушбу соҳани жадал ривожлантириш масалаларини қамраб олган, 2та боб ва 18та мавзудан иборат қўлланмани МФЙ раисларига, маҳалла аҳлини ўзини орқасидан эргаштира оладиган, маҳалланинг фидойилари хожи оталарга, хожи оналарга ва барча ташкилот раҳбарларига тақдим қилинди ҳамда барча фаоллар қўлланмадаги тавсияларни ўзларининг ҳудудларидаги хонадон вакилларига тарғибот қилишлари зарурлигини тушунтирилди. Ушбу қўлланмада, ҳар бир хонадон кичик иссиқхона қурса, даромад олиши билан биргаликда битта инсоннинг бандлиги таъминлашга имконият яратишини мисоллар билан тушунтирилган.Туман ҳокими ўринбосари- маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Рўзметов ўз сўзини «Томорқа-хонадон хазинаси» эканлигини айтиб, «Деҳқон одам дон сочар, эл-юртига нон сочар», «Ёз меваси-қиш хазинаси»,«Бир йил тут эккан киши қирқ йил гавҳар терар» каби халқ мақоллари билан йиғилишни якунлади.
3-03-2020, 05:49
Вернуться назад