DataLife Engine / ШИЖОАТЛИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ - МАҲАЛЛАЛАРДА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ШИЖОАТЛИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ - МАҲАЛЛАЛАРДА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг бевосита тавсияси ва ташаббуси натижасида айни вақтда республикамиздаги маҳаллаларида «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилди. Боғот туманидаги 43 та маҳаллага ёш, шижоатли, билими ва тажрибаси бор ташаббускорлиги кучли бўлган, шу билан бирга ўзи иш бошлайдиган маҳалланинг ўзига хослиги ва мавжуд имкониятларидан фойдалана олиш салоҳиятига эга бўлган ҳоким ёрдамчиси бўлиш истагидаги фаол ёшлардан энг муносиблари холислик ва шаффофлик билан саралаб олинди. Бугун туманимиздаги «Боғзор», «Пахтаобод», «Ашхобод», «Соҳибкор», «Юксалиш» ҳамда «Деҳқонобод» маҳаллаларида «Маҳаллабай» ишлаш тизими янги поғоналарга олиб чиқиш учун ҳоким ёрдамчилари ҳар бир хонадонни ўрганмоқда, аҳолининг яшаш шароити, оилаларнинг аҳволи ва фуқаролар муаммоларини тинглаб, ҳал этиш мақсадида тизимли равишда аҳоли билан мулоқот ўтказмоқдалар. Ўрганишлар давомида маҳаллаларда темирчилик қилиш, этикдўзлик, тикув цехи очиш, аёллар салони, эркаклар сартарошхонаси очиш мақсади бор фуқаролар ҳоким ёрдамчиларига мурожаат қилмоқдалар. Ҳоким ёрдамчилари томонидан ўзлари ишлаётган маҳаллада моддий ёрдамга муҳтожларга моддий ёрдам бериш, ишсизлар бандлигини таъминлаш бўйича чоралар белгилаб олинди. Боғот туманидаги 43 та маҳаллада иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг келгусида аҳолини, биринчи навбатда ишсиз ёшлар ва аёлларни касб- ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш ишларини ташкил қилишда, маҳалланинг «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, етакчи тадбиркорлар ва янги лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашмоқдалар. Ҳоким ёрдамчиларининг келажакда маҳалла аҳлининг кундалик эҳтиёжлари учун зарур бўлган хизмат турларини ривожлантиришда ўз ҳиссаларини қўшишларига ва халқ ишончини оқлашларида маҳаллаларда тубдан янги лойиҳаларни амалга оширишларига ва камбағалликни қисқартиришда халқимизга камарбаста бўлишларига ишонамиз.
5-01-2022, 12:13
Вернуться назад