DataLife Engine / ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ РАВНАҚ ТОПИШИ БАРЧАМИЗНИНГ ЭЗГУ ИШИМИЗ

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ РАВНАҚ ТОПИШИ БАРЧАМИЗНИНГ ЭЗГУ ИШИМИЗ

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган «Ҳоким ёрдамчилари» томонидан бугун маҳаллаларда «хонадонбай» муаммоларни ўрганиш, аҳоли тадбиркорлигини қўллаб- қувватлаш, хонадонларда озиқ- овқат маҳсулотларини етиштириш, иссиқхона ташкил этиш, паррандачилик ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Бугунги кунда Боғот туманидаги «Тўпчи» МФЙда иш бошлаган ҳоким ёрдамчиси Хурсандбек Оллаёров оилаларни ўрганиб маиший, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммоларни тегишлилиги бўйича тумандаги ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф қилиш чораларини кўрмоқда. Ҳоким ёрдамчиси Х.Оллаёров билан суҳбатлашганимизда у маҳаллада оширилаётган ислоҳотлар натижасини маҳалланинг ҳар бир фуқароси ўз кундалик ҳаётида ҳис этиши керак деган ғояни қалбига сингдириб, топширилган ҳар бир вазифани сидқидилдан бажаришга киришганини билдирди.
8-01-2022, 12:22
Вернуться назад