DataLife Engine / ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР

ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР

Якунига етаётган 2021 йилнинг 15 декабридан кириб келаётган янги 2022 йилнинг 15 январигача бутун диёримизда «Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати» шиори остида «Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги» эълон қилинди. Ватанпарварлик миллий юксалишимизнинг кафолатидир. Ушбу ойлик доирасида Боғот туманида ҳам бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, куни кеча Боғот туманидаги «Қалажиққалъа» чегара пости чегарачи офицерлари ҳамда Боғот туманидаги мактабларнинг ЧҚБТ раҳбарлари билан ҳамкорликда «Уч авлод» учрашуви тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчилари Ватанпарварлик ҳар бир давлат ҳаётининг маънавий асоси ҳисобланиши, жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш борасида энг муҳим сафарбар этувчи куч сифатида намоён бўлиши ва Ватан муқаддаслиги, унинг асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини қайта-қайта таъкидлаб ўтдилар. Ўтказилган тадбир давомида ҳарбийлар қуроллардан чаққонлик билан фойдалана олишларини, ҳарбий отларда бемалол юришларини ҳам намойиш этишди. «Уч авлод» учрашувини ўтказишдан кўзланган мақсад юртимиз бўйлаб давом этаётган «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида чегараларимизда хизмат бурчини бажараётган ёш офицерларнинг фикрларини эшитиш ҳамда шарафли касб эгаларига байрамона кайфият улашишдир. Ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилган «Уч авлод» учрашуви қизиқарли ва ёдда қоладиган суҳбатларга бой бўлди. Боғот туманида ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда.
10-01-2022, 12:25
Вернуться назад