DataLife Engine / ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МАҲАЛЛАДА ҲАР БИР ХОНАДОННИНГ ЭНГ ЯҚИН ЁРДАМЧИСИГА АЙЛАНМОҚДА

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ МАҲАЛЛАДА ҲАР БИР ХОНАДОННИНГ ЭНГ ЯҚИН ЁРДАМЧИСИГА АЙЛАНМОҚДА

Кун давомида асосан маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликдан чиқариш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, ногирон, ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб- қувватлаш каби йўналишларда аҳоли билан суҳбатлар ўтказаётган ҳоким ёрдамчиси Отабек Матқурбонов маҳаллада фуқароларнинг энг яқин қадрдон инсонига айланаётганини «Файз» кўчаси 115- уйда яшовчи Бозорвой Рахимов билан суҳбатлашиб, отанинг илиқ сўзларидан, хурсандлигидан англаб олдик. «Мен халқ хизматида юрган маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчимиздан миннатдорман, ҳар куни тинмай уйма уй юради, бугун ҳомий топиб менга коляска олиб келди, бизни ўйлаётган Президентимиз омон бўлсин!» дея қувониб гапирди Б.Рахимов. Ҳа, қувонарлиси шуки ҳоким ёрдамчилари- халқимизнинг энг яқин ёрдамчиларига айланмоқдалар.
10-01-2022, 12:27
Вернуться назад