DataLife Engine / 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни

Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев 9203- «Қалажиққалъа» чегара пости офицер ва аскарларини Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Президентимизнинг байрам табригидаги сўзларни ҳамда ўзининг самимий тилакларини билдириб, ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Байрамга хушовоз хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар янада файз ва жозиба бахш этди. Аскар йигитлар Хоразм қўшиқларига рақсга тушдилар. Чиройли безатилган байрамона дастурхон атрофида юрт тинчлиги ҳақида самимий тилаклар айтилди.
14-01-2022, 05:49
Вернуться назад