DataLife Engine / «ТОЗА ҲУДУД» ДУК БОҒОТ ТУМАНИ ФИЛИАЛИГА ЯНГИ МАХСУС ХИЗМАТ АВТОМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

«ТОЗА ҲУДУД» ДУК БОҒОТ ТУМАНИ ФИЛИАЛИГА ЯНГИ МАХСУС ХИЗМАТ АВТОМОБИЛЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Аҳолига хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида Хоразм вилояти давлат унитар корхонаси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан «Тоза ҳудуд» Боғот тумани филиалига янги 4 та хизмат машиналари келтирилди. Бугун Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев янги машиналарнинг калитларини корхона ҳайдовчиларга топширди. Ҳайдовчи Эргаш Нурметов «Тоза ҳудуд» корхонасида ходимлар учун яратилган имкониятлардан ҳамма ишчилар, ҳайдовчилар, назоратчилар хурсанд эканини айтиб берди. Боғот туманида тозалик ва поклик учун хизмат қилаётган «Тоза ҳудуд» туман филиали ходимларига ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
17-01-2022, 06:03
Вернуться назад