DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ДРАЙВЕРИ - УЗУМЧИЛИК

БОҒОТ ТУМАНИ ДРАЙВЕРИ - УЗУМЧИЛИК

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати, ОАВ вакиллари билан мевалар, асосан узумларни қишда сифатли сақланиши бўйича пресс-тур бўлиб ўтди. Довруғи кўплаган давлатларга етиб борган «Тоифи» узумининг ўзидан Боғотда 1 млн АҚШ доллари экспорт қилинган бўлиб, узум меваси экспортининг қарийб 99%и Россия ва МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган. Бугун «Аҳоли хонадонларида қиш ойларида узумни сифатли сақлаш» мавзусида ўтказилган пресс- тур давомида «Узумзор» ва «Боғзор» маҳаллалари МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда аҳоли хонадонларида меваларнинг апрель ойигача янги узилгандай сақланиши тўғридан тўғри эфирга берилди. Пресс- турда Боғот боғлар юрти экани, Фарғона тажрибаси асосида туманда «Ризамат ота», «Келин бармоқ», «Ҳусайни» каби узумларни етиштиририш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги намоён бўлди. Узумчилар маҳалласи «Узумзор»даги яна бир ютуқ шуки, маҳаллада «Темир дафтар»га киритилган бирорта хонадон йўқ.
18-01-2022, 06:08
Вернуться назад