DataLife Engine / ХАЛҚ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ

ХАЛҚ БИЗДАН РОЗИ БЎЛСА ИШИМИЗДА УНУМ ВА БАРАКА БЎЛАДИ

Бугунги кунда туман сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳоким ёрдамчилари маҳаллаларда уйма- уй юриб, муаммо ва таклифларни аниқлаб, аниқланаётган камчиликлар ҳамда таклифларни босқима-босқич бартараф этиб бормоқдалар. Куни кеча 1-сектор раҳбари, Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев, Республикадан келган вакил Қаҳрамон Мадраҳимов ҳамда «Ўзбекистон» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шуҳрат Қурбонов, маҳалла раиси билан бирга хонадонларни ўргандилар. «Ўзбекистон» маҳалласи фуқаролари Бектурди Қурбонов ва Каромат Абдолова ўзларининг муаммоларини айтдилар.Оиламизда 6 нафармиз. Ишсизман. Моддий ёрдам масаласида мурожаат қилмоқчи эдим,-деди Бектурди Қурбонов. Мурожаати ижроси юзасидан моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди ва ишсиз оила- аъзоларининг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш бўйича ҳоким ёрдамчиси Шуҳрат Қурбоновга керакли тавсиялар берилди.
20-01-2022, 11:22
Вернуться назад