«СПОРТ-НАФИСЛИК ВА САЛОМАТЛИК МАНБАИ»
Боғот туманида чиройли тадбир бўлиб ўтди. Хотин-қизлар байрамига саноқли кунлар қолишига қарамасдан 8-март кайфияти барча Боғотлик аёлларни аллақачон чулғаб олган, десак муболаға бўлмайди. Бири биридан гўзал, чаққон, спортчи, велопойгачи аёллар ўзларининг велосипедлари билан финиш томон олға ҳаракат қилдилар. Аёлларимизнинг гул юзларига баҳор шабадаси янада гўзаллик берди.Спорт фестивали ҳақиқатан ҳам кўтаринки ва позитив руҳда ўтди. Боғот тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг 1-ўринбосари М.Матмуратова бошчилигида чиройли спорт байрами ўтказилди. Бу спорт фестивалида барча аёлларни ғолиб бўлганлиги айтилганда, қизларжонлар, гўзал аёллар хурсандчиликларидан «Хоразм лазгиси»га ўйнаб кетишди.Ҳар шанба куни маҳаллаларда мана шундай спартакиадалар, спорт фестиваллари ўтказилишига келишиб олинди.
3-03-2020, 06:00
Вернуться назад