DataLife Engine / ҲОКИМ ВА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

ҲОКИМ ВА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

Қабулда 53 нафар фуқаролар турли хилдаги масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, йўл, тоза ва оқава сув ўтказилишида, имтиёзли кредит масаласида, ишга жойлашиш ҳамда моддий тарафдан қўллаб- қувватланиш масалалари бўйича мурожаат қилишди. Энг эътиборлиси, кўтарилаётган ҳар бир масала туман ҳокими томонидан алоҳида назоратга олиб борилди. Бунинг натижасида фуқаролар томонидан ўртага ташланган мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида мухокама этилиб, 7 та мурожаатга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар бўйича туман ҳокими томонидан мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
20-01-2022, 11:25
Вернуться назад