DataLife Engine / Бугун Боғот тумани ҳокими тумандаги «Гулшан», «Нурли маскан» маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан учрашди ва аҳолини ҳоким ёрдамчилари билан таништирди.

Бугун Боғот тумани ҳокими тумандаги «Гулшан», «Нурли маскан» маҳалла фуқаролар йиғини фуқаролари билан учрашди ва аҳолини ҳоким ёрдамчилари билан таништирди.

Учрашув давомида аҳолининг иқтисодини юксалтириш ҳамда оғир шароитдаги хонадонларни камбағалликдан чиқариш мақсадида «Гулшан» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Дадахон Самандаровнинг ҳамда «Нурли маскан» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Мақсуд Жумабоев, «Олтинқум» шаҳарчаси ҳоким ёрдамчиси Илҳомбой Қурбоновларнинг иш режалари билан танишди. Ҳоким маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси хонаси, уларга яратилган шарт- шароитларларни ва шу кеча кундузда ҳоким ёрдамчиси томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари, ёшларнинг муаммолари йўналишидаги олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатда бўлди. Туман ҳокими ҳудудда асаларичиликни йўлга қўйиш, ёшларнинг иш билан таъминлаш мақсадида сартарошхоналарни ташкил қилиш, ишсизликка барҳам бериш бўйича тавсияларини берди.
22-01-2022, 11:27
Вернуться назад