DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ КУН ДАВОМИДА МАҲАЛЛАЛАРДА БЎЛИБ АҲОЛИНИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ КУН ДАВОМИДА МАҲАЛЛАЛАРДА БЎЛИБ АҲОЛИНИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН ТАНИШТИРДИ

Ушбу вазифани амалга оширувчи шахслар ҳудуддаги тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб- қувватлаш билан бирга аҳолини касб- ҳунарга ўқитиш, хонадонлардаги томорқа ва бошқа бўш ерлардан унумли фойдаланишини ташкил этади. Бу орқали эса янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш бўйича аниқ натижаларга эришиш кўзда тутилган. Бугун Боғот туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Қурёзовлар «Беруний», «Обод», «Ҳуррият», «Маданият» маҳаллаларида бўлиб, янги иш бошлаган ҳоким ёрдамчиларини халққа таништирдилар. Учрашув давомида маҳаллаларда жорий қилинган «ҳоким ёрдамчиси» лавозимининг ижтимоий аҳамияти ва у орқали амалга оширилиши лозим муҳим вазифалар хусусида маълумот бериб ўтди. Ҳоким учрашувда маҳалла раисларига ҳудудларни ободонлаштириш ва янги иш ўринларини яратиш борасида «ҳоким ёрдамчилари» билан биргаликда бажарадиган асосий ишларига алоҳида тўхталиб ўтди. Маълумот ўрнида айтиш лозимки туман ҳокими раҳбарлигида ташкил этилаётган учрашувларда маҳаллаларда хатлов олиб боришини таъминлаш, хатлов ўтказиш орқали маҳалладаги кам таъминланган рўйхатига тушиш эҳтимоли юқори бўлган оилалар рўйхатини тўғри ва аниқ шакллантириш, оилавий тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларнинг имтиёзли кредит маблағларига бўлган эҳтиёжини аниқлашлари юзасидан олиб бораётган ишлари ҳақида ҳоким ёрдамчилари аҳолига ҳисоб ҳам бермоқдалар. Учрашув иштирокчилари бўлган маҳалла вакиллари Янги Ўзбекистонда аҳолининг энг яқин ёрдамчисига айланаётган ҳоким ёрдамчиларининг ишларига омадлар тиладилар ҳамда учрашув якунида нуроний, кўп йиллар туманда ижтимоий- иқтисодий соҳани ривожига муносиб ҳисса қўшган фахрийларнинг ҳам фикрлари ва маслаҳатлари тингланди.
22-01-2022, 11:31
Вернуться назад