DataLife Engine / ҲОКИМ ҚАБУЛИ - БУ МУАММОЛАР ВА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

ҲОКИМ ҚАБУЛИ - БУ МУАММОЛАР ВА МУРОЖААТЛАР ЕЧИМИГА ЙЎЛ

Қабулда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқларни берди ҳамда ҳоким ўринбосари- Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Мирзаев билан ҳар бир мурожаатни жойида ечимини топиш чораларини кўрди, тезкор ечлиши лозим бўлган мурожаатларни масъулларга беркитди. Қабул давомида фуқароларнинг кредит, уй- жой учун ариза бериш, ишсизлик масаласи, суд- ҳуқуқ масалалари, моддий ёрдам масалалари билан боғлиқ муаммолар кўриб чиқилиб, ечимига эътибор қаратилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар борасида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Туман ҳокимининг амалий ёрдами натижасида янги уй билан таъминланган фуқаролар ҳокимга миннатдорлик билдирдилар.
27-01-2022, 10:19
Вернуться назад