DataLife Engine / ИНВЕСТОРЛАР ТОМОНИДАН БОҒОТ ТУМАНИГА ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ ТАШҚИ ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИЛМОҚДА

ИНВЕСТОРЛАР ТОМОНИДАН БОҒОТ ТУМАНИГА ТЎҒРИДАН ТЎҒРИ ТАШҚИ ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИЛМОҚДА

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Ҳиндистоннинг «NEPHROPLUS» компанияси Вице Президенти Сукеш Чандра Гейн билан туманимиз марказида давлат- шерикчилиги асосида ҳиндистонлик инвесторлар томонидан тўғридан тўғри ташқи инвестиция сармоясини киритиш орқали қурилаётган гемодиализ касалхонасида учрашди ва қурилиш ишларини кўздан кечирди. Туман ҳокими инвесторлар билан тиббиётда гемодиализ соҳасини ривожлантириш мақсадидаги 10 йиллик шартнома тузган. Туманимизда ишга тушириладиган гемодиализ касалхонасига энг замонавий тиббиёт жиҳозлари Германиядан тўғридан тўғри ташқи инвестиция асосида олиб келинади. Қурилиши якунига етган бу касалхона ҳар куни 120нафар беморга Ҳиндистон каби тиббиёти ривожланган давлатлардан ҳам сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади. Биз «NEPHROPLUS» фирмасининг Ўзбекистондаги мененжери Нурислом Абдумажидов билан суҳбатлашиб, барча маълумотларни олишга муваффақ бўлдик.
28-01-2022, 10:22
Вернуться назад