DataLife Engine / МЕҲРГА МУҲТОЖЛАРГА ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОР – БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗДАН МЕРОС ФАЗИЛАТ

МЕҲРГА МУҲТОЖЛАРГА ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОР – БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗДАН МЕРОС ФАЗИЛАТ

Боғот тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Хоразм вилояти Боғот тумани тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида ногиронлик аравачасига муҳтожлиги бўлган 4 нафар фуқарога электрон ногиронлик аравачаси тарқатилди. Боғот тумани тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан тумандаги 12 нафар фуқарога эшитиш мосламалари, 42 нафар фуқарога оддий ногиронлик аравачаси, кексаларга ҳамда муҳтож бемор фуқароларга хассалар тарқатилди. Бундай эзгу тадбирлар туманимизда давом этмоқда, зеро бизнинг жамиятимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмас. Биз кун давомида борган хонадонларга ўзимиз билан қувонч олиб борганимизни юракдан ҳис этдик. Боғот тумани тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи А.Рўзматов
1-02-2022, 10:54
Вернуться назад