DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ БИНОСИДА ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ЮЗАСИДАН ҲОКИМ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ БИНОСИДА ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ЮЗАСИДАН ҲОКИМ СОАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан 02.02.2022 йил куни ўтказилган селектор йиғилишидаги топшириқлар билан туман ҳокими Шавкат Яхшибаев йиғилганларни таништирди. Президентимизнинг ҳар бир ҳудуднинг иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаш, етарли миқдорда етиштириш учун кўчатхоналарни кўпайтириш,кўчат экиш бўйича тажрибаси бор аҳолига кўчатхоналар ташкил этиш ва зарур техника, сифатли ниҳоллар харид қилиш, кўчатлар етиштириш учун субсидиялар ажратиш, халқаро ва республика аҳамиятидаги йўлларнинг четларига 1,5 миллион дона дарахтдан ихотазорлар ташкил этиш, 1 мартдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланишини тўғрисидаги топшириқлари туман ҳокими томонидан тушунтирилди. Йиғилиш якунида ҳоким масъул раҳбарларга тизимли равишда вазифаларни алоҳида тақсимлаб берди.
3-02-2022, 11:11
Вернуться назад