DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

Боғот тумани ҳокимлиги биносида бугун 03.02.2022 йил пайшанба куни эрталаб соат 8.00дан бошлаб, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилмоқда. Қабулда 65 нафар фуқаролар турли хилдаги масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Мурожаатлар асосан моддий ёрдам, йўл, тоза ва оқава сув ўтказилишида, имтиёзли кредит масаласида, ишга жойлашиш ҳамда моддий тарафдан қўллаб- қувватланиш масалалари бўйича мурожаат қилишди. Қабулда кўтарилаётган ҳар бир масала, ҳар бир фуқаронинг мурожаати ҳоким бошчилигида ташкилот раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари билан мурожаатлар тегишли тарзда муҳокама этилиб, 17 та мурожаатга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш юзасидан ташкилот раҳбарларига ва барча масъул мутасаддиларга қатъий топшириқлар берилди.
3-02-2022, 11:16
Вернуться назад