DataLife Engine / Бугун Боғот туманидаги «Тозабозор» маҳалласида оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан «Обод маҳалла» дастури доирасида пресс тур ташкил этилди.

Бугун Боғот туманидаги «Тозабозор» маҳалласида оммавий ахборот воситалари ва журналистлар билан «Обод маҳалла» дастури доирасида пресс тур ташкил этилди.

Пресс тур давомида журналистлар маҳаллада олиб борилаётган жараёнларни бирма бир кўрдилар. «Обод маҳалла» дастури доирасида бўлаётган ислоҳотлар тўғрисида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев барча йиғилганларни дастурда амалга ошириладиган ишлар режаси билан таништирди. Бугун кун давомида «Тозабозор» МФЙ раиси Илҳомбой Яхшимуродов журналистлар билан бирга маҳаллада пиёда юриб бўлаётган янгиликлар тўғрисида керакли маълумотларни айтиб берди ва пресс- тур иштирокчилари «Обод маҳалла» дастури бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.
4-02-2022, 11:20
Вернуться назад