DataLife Engine / «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

«ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

2022 йилнинг 3 феврал куни Хоразм вилоят Халқ қабулхонаси мудири С.Бердиқиличов, ФВБ бошлиғи Ў.Мейлиев, Боғот тумани Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметов, туман ҳокими Шавкат Яхшибаев ҳамда масъул идора ташкилот раҳбарлари иштирокида Боғот туманидаги оғир ҳудуд ҳисобланган “Тозабозор” маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишиб, тегишли тавсияларини беришди. Ўтказилган махсус-техник ўқув машғулотига жами 52 та техника ва 420 нафар ишчи ва хизматчилар жалб қилиниб, маҳалланинг “Ватан” кўчасидаги 0,8 км йўл текисланиб, тош-шағал ётқизишга тайёрланди ва тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди. Маҳалланинг “Ватан” ҳамда “Тозабозор” кўчаларидаги 0,4 км узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланди, 350 дона дарахтларга шакл берилиб, оқлаш ишлари олиб борилди, 70 тонна турли-хил чиқиндилар олиб чиқиб кетилди.
4-02-2022, 11:26
Вернуться назад