DataLife Engine / ҲОКИМ МУРОЖААТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

ҲОКИМ МУРОЖААТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Боғот туман ҳокими Ойбек Холбоев ўзининг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди. Қабулда жами 35 та мурожаат келиб тушди.-Турмуш ўртоғим Болтаев Эргашнинг даволанишига ёрдам беринг, соғлиги масаласида жиддий муаммолар бор, зудлик билан даволатишим зарур. Бироқ топганим рўзғордан ортишмаяпти. Дори-дармонларни сотиб олишга, операциясини ўтказиб олишга ёрдам берсангиз,-дея мурожаат қилди фуқаро Қурбонова Солияжон. Солияжон опанинг мурожаати тингланди ва шу ернинг ўзида қаноатлантирилди. Шунингдек, фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун ер ажратиб бериш, моддий ёрдам, тоза ичимлик суви, йўлларни таъмирлаш, моддий томонлама кўмаклашиш, ишга жойлашиш, уй-жой кадастри билан боғлиқ муаммолар айтилди. 35 та мурожаатнинг 27 таси шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, қолган 8 та масала юзасидан ўрганишлар олиб бориш тегишли ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилди ва унинг ижроси туман ҳокими томонидан назоратга олинди.
3-03-2020, 06:08
Вернуться назад