DataLife Engine / ОБОД МАҲАЛЛА + ОБОД КЎЧА + РАВОН ЙЎЛЛАР = ЯКДИЛЛИК

ОБОД МАҲАЛЛА + ОБОД КЎЧА + РАВОН ЙЎЛЛАР = ЯКДИЛЛИК

Мавжуд 43 та маҳалланинг ҳар бирида фаол ва озодаликни хуш кўрадиган фуқароларимиз жонажон юртимизнинг ободлиги учун ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ободонлаштириш ишларини бошладилар. Тумандаги барча маҳаллалардаги кўчалар ва хонадонлар атрофини обод масканга айлантиришни жадаллаштириш учун туманимиз ҳокими бугун масъул раҳбарлар ва МФЙ раислари билан магистраль йўл бўйидаги маҳаллаларни ўрганди. Маҳаллаларда пиёда юриб Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев аҳоли билан суҳбатлашди. Бугун ҳоким маҳаллалардаги йўлларда ва бинолар олдида қилиниши зарур бўлган ободонлаштириш ишларини мутасаддилар билан бирга режалаштириб, ҳар бир масъулга тизимли ишларни ташкил қилишда энг зарур таклиф ва тавсияларини берди. Ҳоким томонидан берилган топшириқларнинг ижросини таъминлашда ташкилот ва МФЙлар ўртасида «Энг обод маҳалла» ва «Энг обод ташкилот» танловига старт берилди.
5-02-2022, 11:28
Вернуться назад