DataLife Engine / ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК - ДАВР ТАЛАБИ

Сессияда депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Кун тартибидаги «Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2021 йил мобайнида суд ишларини амалга ошириш борасидаги фаолияти тўғрисида»ги масала юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг раиси Рўзимов Элёр Ўктамовичнинг маърузаси тингланди. Иккинчи масала юзасидан «Боғот туманидаги моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож хотин- қизларни оилавий аҳволини ўрганиш юзасидан ўтказилган учинчи босқич ўрганиш якунларига кўра аёлларни қўллаб- қувватлаш мақсадида «Аёллар дафтари»га киритиш тўғрисида»ги масала юзасидан ҳоким маслаҳатчиси М.Матмуротованинг, учинчи масала юзасидан «Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт- шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари О.Матниёзовнинг маърузаси тингланди ва бошқа галдаги тўртинчи ва бешинчи масалалар ҳам кўриб чиқилди. Кўрилган масала юзасидан депутатларнинг фикр- мулоҳазалари эшитилди. Барча кўрилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
8-02-2022, 12:04
Вернуться назад