DataLife Engine / ҲОКИМ МАҲАЛЛАМА МАҲАЛЛА ЮРИБ, «ХОНАДОНБАЙ» ТАРЗДА ФУҚАРОЛАР БИЛАН БИРМА БИР СУҲБАТЛАШМОҚДА

ҲОКИМ МАҲАЛЛАМА МАҲАЛЛА ЮРИБ, «ХОНАДОНБАЙ» ТАРЗДА ФУҚАРОЛАР БИЛАН БИРМА БИР СУҲБАТЛАШМОҚДА

Бугун Боғот туман ҳокими Шавкат Қурамбаевич Яхшибаевнинг кейинги манзили 1- сектор ҳудудидаги «Абу Райҳон Беруний» маҳалласи бўлди. Янги тайинланган ҳоким ёрдамчиси Жавлонбек Рўзметов билан маҳалла ҳудудида «хонадонбай» юриб, аҳоли муаммоларини ўрганди. Аҳолининг томорқадан фойдаланиш маданияти, ҳуддуддаги муаммолар бўйича ҳам фуқаролар мурожаатларини тинглади. Маҳалла ҳудудидаги хонадонларда бўлиб парранда, асалари, қуён боқиш истагини билдирган фуқаролар билан суҳбатлашди, ҳоким ёрдамчисининг бу борадаги ишининг боришини кўздан кечирди. Шунингдек маҳаллада янги иш бошлаган нонвойлик цехи раҳбари Мухтор Юсуповнинг мурожаатини тинглади. Цехда ишлаётган ишидан мамнун хотин-қизлар билан самимий суҳбатлашди ва амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича ҳоким ёрдамчиси Жавлонбек Рўзметовга тегишли ёрдам ҳамда кўрсатмаларни берди.
8-02-2022, 12:11
Вернуться назад