DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ. МУАММО ВА ЕЧИМ

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ. МУАММО ВА ЕЧИМ

Боғот тумани ҳокимлигида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев навбатдаги қабулини ўтказди. Қабулга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари жалб этилди. Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган кўчаларни асфальтлаш, уй-жой таъмири, тиббий хизмат, моддий ёрдам билан боғлиқ мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан топшириқлар берилди. Дарҳақиқат, бугун Боғот туманида Президентимиз таъкидлаганларидек, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши кераклиги ҳамда муаммоларга тезкор ва беминнат ечим топиш ғояси ҳар бир раҳбарнинг кундалик биринчи навбатдаги ишига айланган.
10-02-2022, 12:26
Вернуться назад