DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ МАКТАБЛАРДАГИ КУТУБХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНМОҚДА

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ МАКТАБЛАРДАГИ КУТУБХОНАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНМОҚДА

Куни кеча бўлиб ўтган селекторда давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев, кимки маънавият масаласи – бу фақат Маънавият ва маърифат маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши деб ўйласа, хато қилишини, маънавият- жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдевор эканини, бу пойдевор қанча мустаҳкам бўлса, халқимиз ҳам, давлатимиз ҳам шунча кучли бўлишини, стратегиянинг маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш йўналиши бўйича Президентимиз қатор вазифаларнинг алоҳида қайд этиб, ҳар бир туманда мавжуд бўлган кутубхоналарнинг имкониятларидан самарали фойдаланиб, китобхонликни оммалаштириш зарурлигини таъкидладилар. Президентимиз топшириғини бажариш, мактаблардаги вазиятни ўрганиш мақсадида туман ҳокими Шавкат Яхшибаев, туман ХТБ мудири Гўзал Рахимова билан мактаблардаги кутубхонанинг аҳволини ва китоб фондининг ҳолатини ўрганмоқда.
10-02-2022, 12:30
Вернуться назад