DataLife Engine / 1-МАРТ ЎЗБЕГИМНИНГ АРДОҚЛИ ШОИРАСИ ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

1-МАРТ ЎЗБЕГИМНИНГ АРДОҚЛИ ШОИРАСИ ЗУЛФИЯХОНИМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН

Ҳар йили яшариш ва янгиланиш фасли баҳорнинг биринчи кунида она-юртимиз бўйлаб, ўзбегимнинг ардоқли шоираси, «бахт ва шодлик куйчиси» Зулфияхоним таваллуд куни кенг нишонланади. Сана муносабати билан Боғот туманидаги 4-сон умумий ўрта таълим мактаби директори Зулайҳо Рўзметова ва ушбу мактаб ўқитувчилари шоиранинг гўзал ижодини тараннум этувчи видеоролик тайёрлашган. Ўқитувчилар шоиранинг шеърларини ёддан ўқиб, шоира ижодига бўлган муҳаббатларини билдирганлар. Мактабда ўтказилаётган 5-ташаббус доирасидаги тўгараклар фаолиятини кўриб кўзларинггиз қувнайди. Баҳор яшариш, янгиланиш ойининг илк кунида мактабда тайёрланган аёл меҳрининг беқиёслиги, оилага садоқат, ватанга муҳаббат туйғуларини жўшқинлантирадиган, инсонга хуш кайфият тақдим қила оладиган видеороликни кўриб, мактабда таълим-тарбия самарадорлиги юқори бўлаётганини ҳис қиласиз. https://youtu.be/RqNA_PTTFGc  
4-03-2020, 09:11
Вернуться назад