DataLife Engine / БОҒОТДА ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 539 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

БОҒОТДА ШОҲ ВА ШОИР ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 539 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг давлатчилик ривожига қўшган ҳиссаси билан барҳаёт сиймолар қаторидан ўрин олган. Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев Бобур ижоди ҳақида сўзлаб, барчани байрам билан табриклади ҳамда «Навоий ва Бобур ижодига эҳтиром» танлови ғолибларини тақдирлади. Бугун тадбирда шоир асарлари билан куй ва қўшиқлар ижро этилди. Айниқса мусиқа мактаби ўқитувчиси Қ. Султонов ижросидаги Бобур қаламига мансуб «Аҳли жаҳондин яхшилиғ» ғазалига куйланган қўшиқ барчага манзур бўлди. Боғот тумани ҳокими маслаҳатчиси Д.Абдуллаева
14-02-2022, 10:35
Вернуться назад