DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИДА КЎЧАТ ЭКИШ АКЦИЯСИ: АКЦИЯДА ҚАТНАШИБ ФАОЛ БЎЛАЙЛИК!

БОҒОТ ТУМАНИДА КЎЧАТ ЭКИШ АКЦИЯСИ: АКЦИЯДА ҚАТНАШИБ ФАОЛ БЎЛАЙЛИК!

«ҲАР БИР ЁШ-БИР НИҲОЛ» акциясида туманимиз ёшлари, барча ташкилотлар иштирок этиши кўзда тутилган. Мевали ва манзарали дарахт кўчатлари қанча кўп экилса, Боғотимиз яна боғларга бурканади.Боғот туманида ҳам ободонлаштириш, дарахт экиш ишлари жадаллик билан бошланиб кетган. Жорий йилда туманимизда 970 мингдан ошиқ манзарали ва мевали дарахт экилиши режалаштирилган. 20февралдан 20 апрелгача давом этадиган бу хайрли ишда туманимиз аҳолисининг барчаси бирдай иштирок этишларига ишонамиз.Акция доирасида бугун 2 март куни Боғот туманида ўтказиладиган кўчат экиш акциясига барчани фаол иштирок қилишга чорлаймиз! Акция давом этмоқда, сиз ҳам унда иштирок этинг! БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОЙБЕК ХОЛБОЕВ ВА ҲОКИМ ЎРИНБОСАРЛАРИ Э.ХУДАЙБЕРГАНОВ, Р.ШАРИПОВЛАР ЯНГИ БОҒДА, «ДАРВЕШ БОБО» МАСЖИДИ ОЛДИДА, БОҒЧА ВА МАКТАБЛАРДАГИ КЎЧАТ ЭКИШ АКЦИЯСИДА КЎЧАТЛАР ЭКДИЛАР. Ўзбекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Боғот тумани Кенгаши раиси ва туманимиз ёшлари кўчат экиш акциясида энг фаол иштирок этишди. Туман ҳокими ва ёшлар биргаликда яхши ниятлар билан мевали ва манзарали дарахтлар ва арчаларни экдилар.  
4-03-2020, 09:13
Вернуться назад