DataLife Engine / САЙЁР ҚАБУЛДАГИ МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

САЙЁР ҚАБУЛДАГИ МУРОЖААТЛАРНИНГ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛИШИ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Боғот тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шавкат Яхшибаев сектор ҳудудидаги 10-сон мактабда Халқ қабулхонаси мудири Қ.Нурметов ва ҳоким ёрдамчилари билан «Ўзбекистон» маҳалласи фуқаролари билан ўтказган сайёр қабулда фуқаролар томонидан электр таъминотидаги ҳолатлар, ичимлик суви, бандлик, кредит ва бошқа масалалари бўйича мурожаатлар қилиниб, уларнинг ҳар бири алоҳида назоратга олинди. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тегишли мутасаддилар томонидан назоратга олиниб, уларни қаноатлантириш чоралари кўрилди. Сайёр қабулда айрим мурожаатларга қонуний тушунтириш берилди. Кредит олиб, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ниятида бўлган фуқароларнинг билдирган таклифлари қўллаб- қувватланди. Қабул давомида ҳоким «Ўзбекистон» маҳалласида «Обод маҳалла» дастури доирасида ободонлаштириш ишлари олиб борилиши бўйича режалаштирилган ишларни аҳолига айтиб ўтди ҳамда маҳалла аҳлини фаолликка чақирди.
16-02-2022, 01:11
Вернуться назад