DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ «ЎЗБЕКИСТОН» МАҲАЛЛАСИДАГИ 10 - СОН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЁШЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРОИТЛАРНИ ЎРГАНДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ШАВКАТ ЯХШИБАЕВ «ЎЗБЕКИСТОН» МАҲАЛЛАСИДАГИ 10 - СОН УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА ЁШЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ШАРОИТЛАРНИ ЎРГАНДИ

Туман раҳбари мазкур маҳаллада ободонлаштириш ишларини назорат қилиб, аҳоли билан учрашди. Ҳоким «Ўзбекистон» маҳалласидаги 10-сонли мактабда туман Халқ таълими бўлими мудири, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла ёшлари етакчиси билан маҳалла ёшлари учун қурилаётган «WORKOUT» спорт майдончаларининг қурилишини кўрди ва ўқувчиларга сифатли таълим берилиши жараёнини назорат қилди. Туман ҳокими масъулларга маҳаллада ободонлаштириш ишлари талаб даражасида эмаслигини, бу борада аҳоли ўртасида етарли даражада тарғибот ишлари ташкил қилинмаганлигини танқид қилиб, бу борада кучли эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларни санаб ўтди. Туман ҳокими Шавкат Яхшибаев маҳаллада фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиси билан суҳбатда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш бўйича зарурий тавсиялар ва таклифларини берди.
17-02-2022, 01:17
Вернуться назад