DataLife Engine / ХОТИН- ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ - ҚУВВАТЛАШ - ЭНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ

ХОТИН- ҚИЗЛАРНИ ҚЎЛЛАБ - ҚУВВАТЛАШ - ЭНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАМИЗ

Боғот туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Боғот туман ҳокимининг хотин- қизлар бўйича маслаҳатчси Малика Матмуратова тумандаги тадбиркор аёллар ва тадбиркорлик истагида бўлган хотин-қизлар билан йиғилиш ўтказди. "Аёллар дафтари"нинг 3-босқичига тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 336 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни тадбиркорлик сир-асрорлари, имтиёзли кредитлардан оқилона фойдаланиш ва бандлигини таъминлаш бўйича "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоцияцияси Хоразм вилояти бўлими раиси Полвонова Зеваржон Жуманиязовна билан учраштирди. Шунингдек йиғилишда вилоятдаги энг тажрибали тадбиркор аёл Дилдора Атаева ва Кўшкўпир тумани Тадбиркор аёл уюшмаси раиси Гавҳаржон Матназаровалар ҳам иштирок этдилар. Улар ўзларининг катта тажрибаларини йиғилганларга батафсил тушунтирдилар. Йиғилиш охирида З.Полвонова тумандаги тажрибали тадбиркор аёл Махмудова Фароғат Қадировнани Боғот тумани “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси этиб тайинланганлигини эълон қилди. Йиғилиш жуда кўтаринги руҳда ўтказилди. Ишонамизки, кучли тадбиркор аёлимиз Ф.Махмудова барча ёш тадбиркорларга ва тадбиркорлик истагида бўлган барча хотин-қизларга раҳбарлик қилиб, ўзининг тажрибаларини ўргатади ва уларга беғараз ёрдамлар беради.
18-02-2022, 01:29
Вернуться назад