DataLife Engine / ЧУМОЛИНИНГ ТЎРТ ФАЛСАФАСИ

ЧУМОЛИНИНГ ТЎРТ ФАЛСАФАСИ

Биринчи фалсафа - Эътибор берсангиз, чумолилар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Ҳаракатланаётган чумолини тўхтатишга қанча уринманг, у барибир ўз йўлидан тўхтаб қолмайди. Тепага тирмашади, пастга кетади, лекин барибир фақат ўзига маълум бир йўналишга интилаверади. Сира таслим бўлмай, ўзи истаган манзилга қараб интилиш - жуда гўзал фалсафа! Иккинчи фалсафа – Чумолилар бутун ёз давомида қиш учун ишлайди. Ахир ёз абадий давом этмайди-да. Шунинг учун улар ёзда дон-дун йиғиб, қишга ғамлаб қўйишади. "Қумдан қўрғон қуриб бўлмас” деганларидек, чумолилар ёзнинг неъматларини кўриб, завқ олиш ўрнига, бу пайтда қирчиллама совуқни ҳам "ўйлашади”. Яъни уларнинг иккинчи фалсафаси доим келажакнинг ғамини ейиш ва эрта учун бугун қайғуришдир. Учинчи фалсафа – Чумолилар бутун қиш давомида ёзга қандай етиб боришни ҳам ўйлашига нима дейсиз? Улар қишлов учун ер тагидаги уясига кириб кетишар экан, "Қиш абадий давом этмайди, биз тез кунларда яна ёруғ оламга чиқамиз”, дейишади ва қишнинг илиқ кунларида ҳам ташқарига ўрмалаб чиқишади. Бу фалсафанинг моҳияти - доим яхши ўзгаришлар илинжида яшаш ва бундан умид узмаслик. Тўртинчи фалсафа – Қишга тайёргарлик кўриш учун бутун ёз давомида чумолилар қанча меҳнат қилишлари керак?.. Қанча керак бўлса, шунча. Имкони борича, ишнинг барчасини бажариш - қандай ажойиб фалсафа!  Демак, чумолидан ўрганишимиз керак бўлганлари – ҳеч қачон таслим бўлмаслик, доим олға интилиш, ишонч ва умидни узмаслик, қўлдан келган ишнинг барчасини бажариш!
22-02-2022, 02:17
Вернуться назад