DataLife Engine / ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ

ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Бугун, Боғот туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Эргашбек Эркинович Аҳмедов томонидан, 3-сектор ҳудудидаги «Тозабозор» маҳалласида сайёр қабул ўтказилди. Қабулда МФЙ раиси И.Яхшимуродов, ҳоким ёрдамчиси Б.Маратовлар ҳам қатнашиб муаммоларга 3- сектор раҳбари билан биргаликда ечим топишга киришдилар. Қабулда фуқаролардаги мавжуд муаммоларга жавоблар берилди ва фуқаролар томонидан берилган 7 та мурожаатларнинг 4 тасига тушунтиришлар берилди ва 3 та мурожаатлар қонуний ҳал қилишлик учун тегишлилиги бўйича идора- ташкилотларга йўналтирилди. 3- сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабул берлгиланган режа асосида давом қилмоқда.
23-02-2022, 12:21
Вернуться назад