DataLife Engine / ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ТАРАҚҚИЁТ ВА БАРАКА БЎЛАДИ

ОБОДЛИК БОР ЖОЙДА ТАРАҚҚИЁТ ВА БАРАКА БЎЛАДИ

ОБОДЛИК ЙЎЛИДАГИ «КЎЗ ИЛҒАМАС ФИДОЙИЛАР» «Яшил йиллик» тамойили асосидаги ҳудудларнинг обод ва кўркам бўлиши учун Боғотда саъй-ҳаракатлар авжида. Албатта, бу тадбирларда ободонлаштириш бошқармаси ходимлари фаолликда пешқадам. Шу боис, биз уларни «кўз илғамас фидойилар» деб атаймиз. Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимлари Оллоёр Авезовдай фидойи, меҳнатсевар раҳбари билан фахрланадилар. Айнан улар меҳнати билан Боғот тумани кундан кунга чирой очмоқда. Бугунгача фидойи ободонлаштириш ходимлари меҳнати билан магистраль йўл бўйларига, туман марказидаги йўллар бўйига, қабристонлар ҳудудига, бинолар олдига 5 мингдан кўп кўчатлар экилди. Туман ҳудудини гуллар маконига айлантириш мақсадида иссиқхоналарда гул кўчатлари етиштириляпти. Ишонмайсизми? Унда ўзингиз туманимизга бир келиб кетинг! #ЭЗГУ ИШДА ПЕШҚАДАМ БЎЛАЙЛИК!
23-02-2022, 12:23
Вернуться назад