DataLife Engine / ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА ЁШЛАР БИЛАН БЕЛЛАШУВ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ВА ЁШЛАР БИЛАН БЕЛЛАШУВ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳоким секторида жойлашган 12- сон мактабида ҳоким ўринбосари ошхона, спорт зал ва кўчат экиш жараёнларини ўрганди. Кун давомида мактаб директори билан жисмоний тарбия дарсларини назорат қилди ва ўқувчилар билан баскетбол ўйнади ва «Ким саватга тез тўпни ташлайди?» мусобақасида спортчи ўқувчилар билан беллашди. Мактабларда дарс жараёнларини назорат қилиш ишлари ишчи гуруҳ томонидан давом этмоқда. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, бугунги мактаб партасида ўтирган ёшлар эртага Ўзбекистондек жонажон юртимиз обрўсини, шону шавкатини юксалтирадиган, тинчлигини сақлайдиган ватанпарварлар бўлиши керак. Бу масалада ,айниқса, таълим соҳасида барчамиз бир тану бир жон бўлишимиз шарт.
23-02-2022, 12:25
Вернуться назад