DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН 24 ФЕВРАЛДАН БОШЛАБ «ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎЧАТ ЭКИШ САФАРБАРЛИГИ БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ 15 КУНЛИК» ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН 24 ФЕВРАЛДАН БОШЛАБ «ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎЧАТ ЭКИШ САФАРБАРЛИГИ БЎЙИЧА ДОЛЗАРБ 15 КУНЛИК» ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Бу ҳақда туман ҳокими Шавкат Яхшибаев бошчилигида ўтказилган йиғилиш давомида маълум қилинди. «Бугун мана шу ерда ўтирган ҳар бир ҳокимлик ходими, ҳар бир раҳбар, маҳалла раиси, раис ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва барча ташкилот корхоналарнинг раҳбарлари туманнинг ривожланиши ва ободлиги йўлида энг биринчи инсонлардир. Чунки, бутун халқимиз айни Сизларнинг меҳнатларингизга суяниб ҳаёт кечирмоқдалар. Аммо, сўнги пайтларда кўнгилни хира қилувчи айрим иш ва жараёнларга кўзимиз тушиб қоляпти. Ободонлаштириш ишларининг тизимли ва тартибсизлиги фикримга далилдир. Туманнинг чекка маҳаллаларини қўяйлик, хаттоки марказимизда ҳам ободлик тизими соз эмас. Бугунги ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари туманда умуман қониқарли даражада эмас. Ўзим кўзим билан кўрганларимни инобатга олиб, эртадан бошлаб 15 кун давомида туманимизда «Ободонлаштириш ва кўчат экиш бўйича сафарбарлик кунлари" деб белгилайлик ва 43 та маҳаллаларнинг ҳар бирида ободонлаштириш ишларини бажарайлик"-дея кенг қамровдаги амалий ташаббусга туман ҳокими Шавкат Яхшибаев старт берди. БАРЧА БОҒОТЛИКЛАРНИ САФАРБАРЛИК КУНЛАРИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИДА ФАОЛ ВА ФИДОЙИ БЎЛИШГА, ВАТАН ОЛДИДАГИ ВАТАНПАРВАРЛИК БУРЧИНИ САДОҚАТ БИЛАН БАЖАРИШЛАРИДА КУЧ- ҚУВВАТ, ҒАЙРАТ, ШИЖОАТ ВА ОҒЗИБИРЛИКДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШЛАРИНИ СЎРАЙМИЗ.
24-02-2022, 12:29
Вернуться назад