ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ БОШЛИҒИ БОҒОТЛИК ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ
Бугун Боғот туманидаги енгил саноат касб-ҳунар коллежи биносида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Д.Назармуҳаммедов ва Боғот тумани ҳокими О.Холбоевлар Боғотлик ёшлар билан учрашиб, уларнинг таклифларини эшитдилар, муаммоларига ечим топдилар.Учрашувда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, ноқонуний миграция масалалари, диний экстремизм, терроризмга қарши курашиш масалалари юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарларининг маърузалари эшитилди.Вилоят ИИБ бошлиғи томонидан, Боғот туманида ўтган йилга нисбатан вояга етмаганлар ўртасида жиноятларнинг 100%га камайганлиги қайд этиб айтиб ўтилди. 12-сон мактаб ўқувчиси Сафарбоева Рўзахон жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан таклиф киритиб, ўзи ёзган «Саодатли юрт» шеърини ўқиб бериб, ҳаммага кўтаринки кайфият улашди.Ўғизработ қишлоғидан УрДУ 4-босқич талабаси Жуманиёз Жобборов қишлоқдаги ёшларни спортга жалб қилиш мақсадида тринажёр зали қилиши учун имтиёзли кредит кераклигини айтиб амалий ёрдам сўради. Туман ҳокими О.Холбоев спортчилар учун шароит яратилишида, шахсан ўзи ёрдам беришини айтиб ўтди. Вилоят ИИБ бошлиғи Д.Назармуҳаммедов 14-сон умумий ўрта таълим мактаби етакчиси Дилноза Рахимованинг ички рўйхатдаги ўқувчилар билан ишлаш тўғрисидаги таклифини қўллаб-қувватлади ҳамда ушбу лойиҳани бутун вилоятда оммалаштириб, «Боғот тажрибаси» қилиш таклифини берди. Барча раҳбарларга ушбу лойиҳанинг ижроси юзасидан тегишли топшириқларни берди.Тадбир якунида энг фаол ёшларга вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси ва китоблар тўплами совға қилинди.Туман ҳокими О.Холбоев Боғотлик ёшлар номидан, ёшларни қизиқтираётган ҳар қандай саволларга берилган жавоблар учун, ишчан кайфиятда ўтказилган самимий учрашув учун вилоят ИИБ бошлиғига ўз миннатдорчилигини билдирди.
4-03-2020, 10:20
Вернуться назад