DataLife Engine / ҲОКИМ СИЗ БИЛАН

ҲОКИМ СИЗ БИЛАН

Жорий йилнинг 24 февралл куни Боғот тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шавкат Яхшибаев томонида туман ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, идора-ташкилот раҳбарлари ва фуқаролар иштирок этдилар. Қабул давомида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида ўндан кўп мурожаат ўз ечимини топди. Қабулда кредит ажратиш, электр энергияси, газ таъминоти, йўл таъмири, "Аёллар" ва "Ёшлар" дафтарига киритиш, моддий ёрдам тайинлаш сингари масалалар бўйича қилинган мурожаатлар юзасидан қонун доирасида тушунтиришлар берилди. «Ҳунарманд маҳалласининг 85 ёшли нуроний онахони, рус миллатига мансуб бўлган Наталья буви Ковальёва доруломон замонга шукроналар айтиб, мурожаатига амалий ёрдам бераётган туман ҳокимига миннатдорлик билдирди. Бугун ўтган қабулда муддат талаб қиладиган мурожаатлар асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
24-02-2022, 12:33
Вернуться назад