DataLife Engine / ТЕАТР - ИБРАТХОНА, ТЕАТР - МАЪНАВИЙ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ

ТЕАТР - ИБРАТХОНА, ТЕАТР - МАЪНАВИЙ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ

Театр – фақатгина маънавий ҳордиқ чиқазиш маскани эмас, театр ибратхона бўлгани учун ҳам биз унга талпинамиз. Ҳар бир спектакл инсонни ўйлашга, мушоҳада юритишга ундайдиган чуқур мазмунга эгалиги билан ёшларимиз маънавиятига ижобий таъсирини ўтказади десак, адашмаган бўламиз. Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри вилоятимиз бўйлаб гастроль сафарини ўтамоқда. Бугун, туман марказидаги Маданият уйи саҳнасида «Ақлдан озиш ҳеч гапмас» номли мусиқали комедияси намойиши бўлиб ўтди. Ш.Маҳкамов асарига мансуб мазкур комедияни режиссёр Б.Назаров саҳналаштирилган бўлиб, куй ва қўшиқларни О.Комилжонов басталаган. Актёрларнинг юксак маҳорат билан ижро этган роллари томошабинларга манзур бўлди. Ҳа, дарҳақиқат, театр- бу ибратхона, театр - чиройли ҳордиқ чиқариладиган маънавий ва тарбиявий маскан.
1-03-2022, 01:10
Вернуться назад