DataLife Engine / Тўқимачилик маҳсулотлари ноодатий бозорларда

Тўқимачилик маҳсулотлари ноодатий бозорларда

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бошчилиги йирик тўқимачилик корхоналаридан иборат делегация Мисрнинг Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган Cairo Fashion and tex 2022 халқаро тўқимачилик кўргазмасида Made in Uzbekistan ягона стенди билан иштирок этмоқда. Кўргазмада Боғот туманидаги «Xorazm TEX» корхонаси ўзининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан қатнашаётгани Боғотликлар учун яна бир хушхабар ҳисобланади. Бугун ўз ишини бошлаши кутилаётган кўргазмада дунёнинг 15 дан ортиқ давлатларидан келган тўқимачилик саноати вакиллари иштирок этишмоқда. Бу ўзбек миллий ишлаб чиқарувчилар учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз. Ўзбек тўқимачилик корхоналари учун ноодатий бўлган Миср ва шу жумладан бутун Африка бозори тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш ва экспортни кенгайтиришга катта қадам деб баҳоланмоқда. Айни дамда Қоҳирада ушбу кўргазма ўз ишини бошлаш арафасида.
2-03-2022, 01:12
Вернуться назад