DataLife Engine / МЕҲРГА МУҲТОЖЛАРГА ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОР – БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗДАН МЕРОС ФАЗИЛАТ

МЕҲРГА МУҲТОЖЛАРГА ЭЪЗОЗУ ЭЪТИБОР – БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗДАН МЕРОС ФАЗИЛАТ

Боғот туманидаги Ортиқ Отажонов маҳалласида яшовчи Собирова Дилфузанинг мурожаати ижобий ҳал бўлди. Туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Боғот тумани бўлими ижрочи директори Ф.Усмонова ҳамда Ўзбекистон Республикаси тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Хоразм вилояти Боғот тумани тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи А.Рўзметов билан ногиронлик аравачасига муҳтожлиги бўлган Д.Собированинг фарзандига, озиқ- оақат маҳсулотлари, ўқув қуролларини, электрон ногиронлик аравачасини етказиб бердилар. Боғот туманида ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган аҳоли ҳолидан хабар олишдай эзгу тадбирлар давом этмоқда. Дарҳақиқат, бизнинг жамиятимизда ҳеч бир инсон меҳр ва эътибордан четда эмас, Қизил Ярим Ой жамияти ходимлари борган хонадонларга ўзлари билан қувонч олиб бораётганидан халқимиз мамнун.
3-03-2022, 01:23
Вернуться назад