DataLife Engine / ХОТИН- ҚИЗЛАР ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА

ХОТИН- ҚИЗЛАР ҲАФТАЛИГИ ДОИРАСИДА

Айниқса, билакда куч- ғайрат, шижоат жўш урган ёшлик палласида орзу- ниятларнинг чек- чегараси бўлмайди. Аммо бундай интилиш ва истаклар ўз-ўзидан ижобат бўлиши ҳам мушкул. Бунинг учун ёш хотин-қизларни қўллаб- қувватлаш, уларни эзгу мақсадларга руҳлантириш зарур. -Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш, ҳал этиш борасида «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар дастури» жорий этилиб, улар билан ишлашнинг мутлақо янгича тизими йўлга қўйилди, - дейди Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаев - Бу эса шижоатли ва ташаббускор ёш хотин-қизларимизни янада кўпроқ меҳнат қилишга, ўқиб- ўрганишга, изланишга ундамоқда. Зеро, бугунги ислоҳотлар туфайли энг чекка қишлоқларда яшаётган ёш қизларнинг орзулари рўёбга чиқиб, муаммолари бартараф этилмоқда». Зеро, қаерда хотин-қизларга эътибор қанча кучли бўлса жамият ривожланаверади.
3-03-2022, 01:25
Вернуться назад