DataLife Engine / Боғот туманидаги барча маҳаллаларда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси, “Ибрат мактаби”, “Уч авлод учрашувлари” тадбирлари доирасида кекса авлод вакиллари билан ёшлар учрашувлари ташкил қилинмоқда.

Боғот туманидаги барча маҳаллаларда “Бир нуронийга ўн нафар ёш” лойиҳаси, “Ибрат мактаби”, “Уч авлод учрашувлари” тадбирлари доирасида кекса авлод вакиллари билан ёшлар учрашувлари ташкил қилинмоқда.

Жумладан, “Обод” маҳалласида ташкил қилинган учрашув ҳам кекса-фахрийлар ҳамда ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида ташкил қилинди. Маҳалла фуқаролар йиғини биносида ҳамда маҳалла ҳудудидаги 17-сон мактабда ташкил қилинган учрашув ва давра суҳбатида муаммоли ёшлар ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок қилди. Боғот тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда ёшларни ўйлантириб келаётган муаммолар, уларни қизиқтирадиган мавзулар ҳақида суҳбатлар қурилди. Келажак эгалари бўлган ўқувчи-ёшларга нуронийлар босиб ўтган ўз ҳаёт йўллари ҳақида гапириб бердилар. Бугунги доруломон кунларга шукрона қилиш кераклиги, яхши ўқиб, илм олиб, ҳунар эгаллаб, эртанги ҳаётни мустаҳкам пойдевор устига қуриш кераклигини уқтирдилар.
4-03-2022, 01:26
Вернуться назад