DataLife Engine / БОҒОТ ТУМАНИ ДРАЙВЕРИ - УЗУМЧИЛИК

БОҒОТ ТУМАНИ ДРАЙВЕРИ - УЗУМЧИЛИК

Боғот тумани ҳокимининг 1- ўринбосари Санжарбек Қурбонов томонидан 4 март куни «Узумзор» МФЙ ва «Гулзор» МФЙларга беркитилган ҳоким ёрдамчилари, марказ раҳбари, тегишли масъуллар билан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга керакли мамлаҳатлар берилди. «Узумзор» маҳалласида узумларни сифатли сақланиши ва нархи бўйича назорат ўтказилди. Довруғи кўплаган давлатларга етиб борган «Тойифи» узумидан Боғотда 3 млндан ортиқ АҚШ доллари экспорт қилинган бўлиб, узум меваси экспортининг қарийб 99%и МДҲ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келган. Бугун «Узумзор» МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда аҳоли хонадонларида меваларнинг апрель ойигача янги узилгандай сақланиши, Фарғона тажрибаси асосида туманда «Ризамат ота» каби узумини етиштириш ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги, бугунги кунда Узумчилар маҳалласи «Узумзор»да ютуқ шуки, маҳаллада «Темир дафтар»га киритилган бирорта хонадон йўқлиги ҳам ўрганиб чиқилди.
4-03-2022, 01:29
Вернуться назад