DataLife Engine / ХАЛҚ РОЗИЛИГИ - ОЛИЙ САОДАТ

ХАЛҚ РОЗИЛИГИ - ОЛИЙ САОДАТ

Боғот тумани ҳокимининг 1- ўринбосари Санжарбек Қурбонов томонидан 5 март куни «Обод» МФЙ ва «Деҳқонобод» МФЙларга беркитилган ҳоким ёрдамчилари, марказ раҳбари, тегишли масъуллар билан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга керакли маслаҳатлар берилди. «Обод» маҳалласида кун давомида хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, тадбиркорлик истаги бўлган Г. Атамуротова, П.Собироваларга тикув машиналари, Р. Кенжаевага субсидия асосида инкубатор берилди. Бугун «Деҳқонобод» МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиларининг асосий драйвери бўлган узумчилик ишлари тизимли йўлга қўйилганлиги ўрганиб чиқилди. Маҳаллада тадбиркорлар билан сўритоклар ўрнатиш бўйича галдаги режалар келишиб олинди.
5-03-2022, 01:52
Вернуться назад